Tabiat resurslari vazirligi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi

Tabiat resurslari vazirligi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза ?

1-aprel - “Xalqaro qushlar kuni”Tabiat resurslari vazirligi tomonidan 1-aprel - “Xalqaro qushlar kuni” munosabati bilan ...
04/04/2023

1-aprel - “Xalqaro qushlar kuni”

Tabiat resurslari vazirligi tomonidan 1-aprel - “Xalqaro qushlar kuni” munosabati bilan "Qushlarni asraylikʼʼ Respublika tanlovini eʼlon qilingan edi.

Shu munosabat bilan Tabiat resurslari vazirligi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi tomonidan Qarshi shahridagi 9-umumiy o'rta ta'lim maktabida tanlov boʻlib o'tdi.

Ushba tanlovda maktab o'quvchilari tomonidan turli xildagi rasmlar chizildi va qush uyalari yasaldi. Ushbu tanlovdan yoshlarning quvonchlari cheksiz va qushlarga bo'lgan mehrlarini yanada uyg'otishi tabiiy.

Шаҳрисабз туманида экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди.Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қи...
19/12/2022

Шаҳрисабз туманида экологик назорат рейд тадбирлари олиб борилди.

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, Назорат инспеецияси, Шаҳрисабз туман прокуратураси, туман ИИБ, ЙХҲБ хамда тумани Экология бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги 3286 сонли Қарорида кўрсатилган тартибда Шаҳрисабз тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи Оқдарё дарёси ўзани ва қирғоқ минтақасида ноқонуний равишда рухсатсиз қум шағал қазиб олинишини олдини олиш мақсадида Экопатрул қўшма рейд тадбирлари ўтказилди.

Ўтказилган назорат рейд тадбири давомида 2 та давлат рақамсиз Hyundai ва Dosan русумли ҳамда 2 та фронтал юклагич жами 4 та хуқуқбузарлик техникалари ИИБ ЙҲХ ходимлари билан биргаликда вақтинчалик қонуний тўхтамга келгунга қадар жарима майдонига жойлаштирилди.

Шунингдек, кон геология фаолиятини назорат қилиш жанубий минтақавий инспекцияси томонидан Табиатга етказилган зарарни Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 666 сонли Қарори тартибда хисоблаш учун бошланғич ўлчов ишлари олиб борилди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси "Чиқиндилар тўғрисида"ги, "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги," Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Қонун талаблари бузилганлиги аниқланиб тегишли тартибда хужжатлаштирилди.

Экологик назорат рейд тадбирлари вилоят бўйлаб доимий олиб борилмоқда.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Фарзандларимизга биздан гўзал боғлар қолсин" шиори остида дарахт кўчатлари э...
23/11/2022

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Фарзандларимизга биздан гўзал боғлар қолсин" шиори остида дарахт кўчатлари экилди.

Шаҳрисабз шаҳар халқ таълими бўлими ҳамда шаҳар прокуратураси билан ҳамкорликда "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари доирасида "Фарзандларимизга биздан гўзал боғлар қолсин" шиори остида 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудида дарахт кўчатлари экилди.

Мактаб ўқувчиларини табиатга бўлган туйғуларини ошириш мақсадида дарахт кўчатларини экиш ишларида мактабдаги Миллий гвардияга ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ҳам иштирок этиб, дарахт кўчатлари экишди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлат ташкилотлари саммити доирасида Қарши шаҳар Мустақиллик шох кўчасида ўтказ...
11/11/2022

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлат ташкилотлари саммити доирасида Қарши шаҳар Мустақиллик шох кўчасида ўтказилган кўчат экиш ишларида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят Экология бошқармаси, вилоят ўрмон хўжалиги, ИИБ, Миллий гвардия, вилоят "Ободонлаштириш" бошқармаси ходимлари, олимлар, ёшлар ва ОАВ иштирок этдилар.

"Яшик макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 туп каталпа, 300 туп дуб, 250 қрим қарағай, 150 мовий рангли кепарис, 200 туп элдор қарағайи дарахт кўчатлари экилди.

Ушбу экилган дарахт кўчатлари Президентимиз таъбирлари билан айтганда, "бу ниҳоллар - ҳаёт дарахтлари, дўстлик ва ўзаро ишонч, маънавият ва келажак боғлари бўлиб қад ростлайди".

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Қашқадарё вилоятидаги хизмат сафари давомида Қарши шаҳридаги 8-сонли умумий...
05/11/2022

Давлат экология қўмитаси раиси Н.Обломурадов Қашқадарё вилоятидаги хизмат сафари давомида Қарши шаҳридаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган кўчат экиш тадбирида иштирок этди.

Таъкидлаш ўринлики, шу кунларда мамлакатимиз миқёсида давом этаётган "Долзарб 40 кунлик" тадбирларида умумтаълим мактаблари ҳам фаол иштирок этмоқда. Ушбу мавсум давомида мактаблар ҳудудларига турли манзарали ва мевали кўчатлар ўтқазилаяпди. Бу борадаги ҳайрли ишлар келгусида мактаб ҳудудини кўкаламзорлаштириш, ўқувчи-ёшларда она табиатни асраб-авайлаш ҳамда миллий қадриятларимизнинг бардавом бўлишига хизмат қилиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Вилоят Экология бошқармаси ходимлари, ўқитувчилар, ёш экопатрул гуруҳи аъзолари иштирок этган кўчат экиш тадбирида ана шу жиҳатлар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шундан сўнг Давлат экология қўмитаси раиси Н. Обломурадов мактаб ҳудудига яхши ният билан дарахт кўчати ўтқазди.

Миришкор туманида "Оналар боғи" ташкил этилиб, манзарали кўчат ва гул ниҳоллари экилди.Вилоят ҳокими "Яшил макон" лойиҳа...
03/11/2022

Миришкор туманида "Оналар боғи" ташкил этилиб, манзарали кўчат ва гул ниҳоллари экилди.

Вилоят ҳокими "Яшил макон" лойиҳаси доирасида вилоятимиз аҳлига қилган мурожаатида ҳудудларда "Оналар боғи"ни яратишни таклиф қилди.

Шу мақсадда, Оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан туман марказидаги "Маданият ва истироҳат боғи"да "Оналар боғи" ташкил этилди.

"Оналар яшил макон сари" ғояси остида ташкил этилган ҳашарда турли хилдаги манзарали дарахт кўчатлари ва гул ниҳоллари экилди.

Автойўл ёқаларига элдор қарағайи дарахт кўчатлари экилмоқда.Кўкдала туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ...
28/10/2022

Автойўл ёқаларига элдор қарағайи дарахт кўчатлари экилмоқда.

Кўкдала туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган кузги мавсумда туман ҳудудида яшил ҳудуд барпо этиш мақсадида элдор қарағайи дарахт кўчатларини экиш ишлари олиб борилди.

Шу муносабат билан бугун А378 104-113 км Самарқанд Ғузор автойўлининг йўл ёқаларида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида 10 минг дона элдор қарағайи дарахт кўчатлари экиш ишлари бўлиб ўтди.

Маълумот учун, ушбу автойўл ёқаларига 70 минг дона элдор қарағайи дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган.

Яккабоғ тумани "Наврўз" МФЙ ҳудудида 1000 га майдонида жойлашган ёнғоқзор.
24/10/2022

Яккабоғ тумани "Наврўз" МФЙ ҳудудида 1000 га майдонида жойлашган ёнғоқзор.

Косон тумани мактабларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда.Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган...
23/10/2022

Косон тумани мактабларида мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасини бошлаш чоралари муҳокама этилиб, дарахт экиш бўйича долзарб 40 кунлик эълон қилинди.

Шу муносабат билан тумандаги 97-умумий ўрта таълим мактабида экилган мевали дарахти кўчатлари бориб ўрганилди.

Ушбу таълим даргоҳида 2000 дона элдор қарағайи, 1000 дона бодом дарахти, 120 дона ўрик дарахти ҳамда анор, бодом дарахт кўчатлари етиштирилмоқда, дейди мактаб директори.

Дарахт кўчатларини мактаб ҳудудида етиштириш жараёнларида ўқувчи ёшларнинг қизиқиши ортида, албатта, болаларда табиатга бўлган муҳаббат ва ҳурматни шакллантириш ҳамда уларнинг ёшликдан меҳнатсеварлик фазилатларини ривожлантиришдан иборатдир.

Азиз тумандошлар! "Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшишни унутманг!

22/10/2022

"Яшил макон": "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари

"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳуд...
22/10/2022

"Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, ҳудудларда кўчат захиралари ўрганилди.

Ўрганиш давомида Шаҳрисабз шаҳар "Файзобод" МФЙ ҳудудида жойлашган 10 минг дона элдор қарағай дарахти кўчат захираси ташкил қилинганлиги ҳамда ушбу ташкил қилинган дарахт кўчатлари суғориш тизими мавжуд бўлган ҳудудларга экилиши бўйича маъсул ташкилотларга тавсиялар берилди.

Қарши-Шаҳрисабз автомобиль йўлининг Қарши шаҳар ҳудудидан ўтувчи қисмида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида павл...
21/10/2022

Қарши-Шаҳрисабз автомобиль йўлининг Қарши шаҳар ҳудудидан ўтувчи қисмида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида павловния, гужум, сосна ва бошқа манзарали дарахтлар экиш ишлари бошланди.

Қашқадарё вилоят ҳокими М. Азимов, шаҳар ҳокимлиги вакиллари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик партияси шаҳар кенгаши раиси, маҳалла раислари, депутатлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мутахассислар иштирокчиларга дарахтларни экиш техникаси, суғориш тизими ва парваришлаш ҳақида маълумотлар беришди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими М. Азимов, вилоят Экология бошқармаси бошлиғи А. Эшонқулов ҳамда келажагимиз бўлган ёшлар иштирокида дарахт экиш ишлари бошлаб юборилди.

Address

Қарши шаҳар, Жайхун кўчаси
Qarshi

Opening Hours

Monday 09:00 - 18:00
Tuesday 09:00 - 18:00
Wednesday 09:00 - 18:00
Thursday 09:00 - 18:00
Friday 09:00 - 18:00

Telephone

+998752210959

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Tabiat resurslari vazirligi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Tabiat resurslari vazirligi Qashqadaryo viloyati boshqarmasi:

Share