Sultan Travel - Sayohat xizmati

Call Directions Website Contact the business

Sultan Travel - Sayohat xizmati • SULTAN TRAVEL • SAYOHAT XIZMATLARI

Sayohat - har bir oila uchun
📞 97 707 07 47
📞 90 253 53 54

24/06/2026

Ашура қачон ва қандай кун биласизми?
Ашуро «عاشوراء» дегани ўнинчи кун дегани. Яъни ҳижрий йил боши — Аллоҳнинг ҳурматли ойи бўлган Муҳаррам ойининг 10-куни бўлиб, энг фазилатли кунлардан биридир.

Расулуллоҳ ﷺ Мадинага ҳижрат қилиб келган пайтларида яҳудийларнинг шу куни рўза тутаётганини кўрдилар. Улар:
“Бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва қавмини Фиръавндан қутқарган”, дедилар.

Шунда Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
“Биз Мусога сизлардан кўра ҳақлироқмиз”, деб ўзлари ҳам рўза тутдилар.

Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
“Ашуро кунининг рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишидан Аллоҳдан умид қиламан.”

Ашуро куни:

• Аллоҳ таоло Нуҳ алайҳиссаломнинг кемасини ғарқ бўлишдан қутқариб, Жудий тоғига қўндирган ва нажот топган кундир.

• Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва Бани Исроил қавми учун денгизни ёриб берган ва уларни Фиръавндан қутқарган кундир.

• Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломнинг тавбасини қабул қилган кундир.

• Юнус алайҳиссалом қавмининг тавбаси қабул бўлган кундир.

Ашуро бу йил 25-июн кунига тўғри келади.
У кундаги рўзани бир кун олдин билан (24–25 июн) ёки бир кун кейин билан (25–26 июн) қўшиб тутиш афзалдир.

Бу кунда қариндош-уруғларга, яқинларга яхшилик қилиш ва меҳр-оқибат кўрсатиш фазилатли амаллардандир.
Кутганларга жўнатиб қўйинг.

🤝 Sultan Travel ва Jumeirah Jabal Omar ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.Ушбу ҳамкорлик икки томон учун янги имкон...
17/06/2026

🤝 Sultan Travel ва Jumeirah Jabal Omar ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Ушбу ҳамкорлик икки томон учун янги имкониятлар эшигини очиб, зиёрат ва саёҳат хизматлари сифатини янада юқори босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Sultan Travel ўз мижозларига юқори даражадаги сервис, қулайлик ва ишончли хизматларни тақдим этиш йўлида халқаро ҳамкорлар билан алоқаларини кенгайтиришда давом этади.

Биз учун ишонч, сифат ва мижозлар мамнунлиги доимо устувор аҳамиятга эга.

Алоқа маркази:
📞 977070747

🌙 Сифат ва қулайликни танланг, биз билан сафарингизни осонлаштиринг!

• SULTAN TRAVEL • SAYOHAT XIZMATLARI

Ayni damda Ka'baning yangi libosi olib chiqilmoqda.15.06.26.  22:47
17/06/2026

Ayni damda Ka'baning yangi libosi olib chiqilmoqda.
15.06.26. 22:47

🤝 Sultan Travel ва Dar Al Tawhid меҳмонхонаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоландиМазкур ҳамкорлик келишуви зиёратчил...
17/06/2026

🤝 Sultan Travel ва Dar Al Tawhid меҳмонхонаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Мазкур ҳамкорлик келишуви зиёратчиларимиз учун янада сифатли хизматлар, қулай шарт-шароитлар ва юқори даражадаги сервисни таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Sultan Travel ўз мижозларига Макка шаҳридаги нуфузли Dar Al Tawhid меҳмонхонаси билан ҳамкорлик орқали янада юқори даражадаги хизматларни таклиф этишда давом этади.

Биз билан бирга муқаддас сафарингизни ишончли ва хотиржам тарзда режалаштиринг.

Тўлиқ маълумот учун:
📞 977070747
📞 971686666
📞 970016666

🌙 Сифат ва қулайликни танланг, биз билан сафарингизни осонлаштиринг!

• SULTAN TRAVEL • SAYOHAT XIZMATLARI

26/05/2026

🌙 Қурбон Ҳайити муборак бўлсин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Барчангизни кириб келаётган муборак Қурбон Ҳайити билан чин қалбимдан табриклайман.

Аллоҳ таоло қилган ибодатларимизни, дуоларимизни ва эзгу ниятларимизни Ўз даргоҳида қабул айласин. Хонадонингиздан тинчлик, барака, меҳр ва файз аримасин.

Бу улуғ айём барчамизга сиҳат-саломатлик, қалб хотиржамлиги, ризқнинг кенглиги ва яқинларимиз билан унутилмас онларни олиб келсин.

Ҳар бир қилган қурбонлигимиз савобга тўлсин, ҳар бир қадамимизга Аллоҳнинг раҳмати ёр бўлсин.
Ҳар йилимиз ҳайитдек қувончли ва баракали ўтсин! ✨

🌙 Қурбон Ҳайити муборак бўлсин!

24/05/2026

🌞🕋 Бу йилги Қурбон ҳайитида ноёб ҳодиса юз беради!

Қурбон ҳайити куни қуёш айнан Каъба устига тик келади. Шу пайтда Каъбанинг сояси деярли йўқолади ва дунё мусулмонлари қибла йўналишини аниқ билиб олишлари мумкин бўлади.

📅 Ҳодиса вақти:
🕑 Саудия вақти билан — тахминан 12:20
🇺🇿 Тошкент вақти билан — тахминан 14:20

📍 Қандай аниқланади?
Ўша пайтда ташқарига чиқиб, қуёш томонга қарасангиз — айнан қибла томонга қараган бўласиз.

☀️ Аслида қуёшнинг Каъба устига тик келиши ҳар йили май–июнь ойларида кузатилади. Аммо бу йил унинг Қурбон ҳайити кунига тўғри келиши жуда ноёб ҳодиса ҳисобланмоқда.

✨ Ноёб ва муборак Қурбон ҳайити барчамизга барака олиб келсин

23/05/2026

Ҳаж мавсумининг асосий кунлари келиши билан Макка шаҳрида хавфсизлик кучайтирилди. Асосий Ҳаж кунлари Зул Ҳижжа ойининг 4–14 кунларига тўғри келади, бу йил ҳисобига кўра 21–31 май кунларидир. Яъни Мино водийсига чиққунга қадар 4 кун олдин бошланиб, ҳожилар Арафотдан қайтгандан кейин яна 4 кун давом этади. Ушбу саналар Ҳажнинг асосий кунлари ҳисобланади. Чунки Минога чиқишдан олдин қаттиқ Ҳаж амаллари учун тайёргарлик кўрилади, Ҳаж ҳақидаги билимлар ўрганилади ва такрорланади. Ҳожилар Арафотдан сўнг Муздалифада бўладилар, кейин тонг саҳарда Жамаротга отланадилар. Қурбонликлар сўйилади, сочлар олинади, тавофи ифоза қилинади. Кейин икки кун Жамаротга қатнайдилар. Ҳаж амалларини тўлиқ якунлаш учун видолашув тавофи қолади.

Нега Ҳаж мавсумида хавфсизлик жуда кучайтирилади?

Дунёнинг турли давлатларидан миллионлаб ҳожилар келади. Одам жуда кўп бўлгани учун тартиб ва хавфсизлик керак бўлади.

Тиқилинч, йўқолиш, ёнғин, касаллик ёки фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш учун назорат кучли бўлади.

Баъзан террор хавфи ёки турли душманлик ҳаракатлари эҳтимоли ҳам ҳисобга олинади. Баъзан ғайридинлар хавф солиши эҳтимоли ҳам назарда тутилади. Шунингдек, ҳар қандай экстремист ёки тартибсизлик қилувчи одам хавф туғдириши мумкин. Миллионлаб одам бир жойда бўлгани учун кичик муаммо ҳам катта хавфга айланиши мумкин.

Фирибгарлик, ўғирлик ёки ноқонуний ташкилий ишларга уринишлар бўлиши мумкин.

Ўтган йилларда тиқилинч ва бахтсиз ҳодисалар бўлгани учун Саудия ҳар йили назоратни кучайтиради.

Ҳаж бутун дунё эътиборида бўладиган ибодатдир, шунинг учун ҳар қандай провокациянинг олди олинади.

Барча хавфсизлик чоралари ҳожиларнинг хавфсиз ибодат қилиши учун ва эҳтимолий хавфларнинг олдини олиш учун амалга оширилади.

Саудия ҳукумати ҳожилар хавфсиз ибодат қилишлари учун камералар, текширувлар, махсус хизматлар ва катта хавфсизлик кучларидан фойдаланади.

21/04/2026

🕋 Каъбанинг ичи қандай ювилади?

Ҳар йили муқаддас Каъбанинг ички қисми махсус маросим асосида ювилади. Бу шарафли вазифани Икки Ҳарам масъуллари амалга оширади.

Ювиш жараёнида фақат табиий ва хушбўй моддалар ишлатилади:
✨ Замзам суви
🌹 Атиргул мойи
🌿 Уд (оуд) мойи
💎 Анбар

Ушбу аралашмага ботирилган махсус матолар ёрдамида Каъбанинг деворлари тозаланиб, хушбўйлантирилади. Бир қутига тахминан 400 та мато жойланади.

Ювиш якунида эса Каъба ичи энг яхши бухур билан тутатилади — бу эса муҳитга ўзгача муқаддас ҳид бағишлайди.

📌 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин.

14/04/2026

😍 Каъбанинг юрагида жойлашган муқаддас Ҳажар ал-Асвадни тозалаш ва парвариш қилиш учун йиллар давомида йиғилган кирлардан ва мушк қолдиқларидан тозаланди.

Бу улуғ жараён чуқур ҳурматни ифодалайди ва Масжид ал-Ҳарамга келадиган миллионлаб зиёратчилар тавоф вақтида покиза ва руҳий жиҳатдан кўтаринки муҳитни ҳис қилишлари учун амалга оширилади.

Мутахассис жамоалар бу муборак жаннат тошини энг замонавий усуллар билан эҳтиёткорлик билан тозалаб, сақлаб келмоқда.

📌 Бу гўзал иш бизга ҳам қалбимизни поклашни эслатади. Чунки биз ҳам бу муқаддас ерларга келишдан олдин қалбимизни поклаб келганимиздек.

📌 Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин.

Address

Tashkent
170100

Alerts

Be the first to know and let us send you an email when Sultan Travel - Sayohat xizmati posts news and promotions. Your email address will not be used for any other purpose, and you can unsubscribe at any time.

Contact The Business

Send a message to Sultan Travel - Sayohat xizmati:

Shortcuts

Share

Category